Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

08.08.2024


Пластик идишдаги сув қон босимини оширадими?

Жанубий Кореянинг Гачон университети олимлари пластик идишдан сув истеъмол қилиш қон босими кўтарилишига олиб келиши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Microplastics журналида эълон қилинган. 

Уч ойлик тажрибада 60 нафар вояга етган одам қатнашган. Улар икки гуруҳга ажратилган. Биринчи гуруҳ пластик, иккинчи гуруҳ шиша идишда қадоқланган сувдан ичганлар. Тадқиқот аввали ва охирида иштирокчиларнинг қон босими кўрсаткичлари қайд қилинган.

Натижалар пластик идишдан сув истеъмол қилган кишиларда ўртача систолик босим даражаси 1,68 миллиметр симоб устунига кўтарилганини кўрсатган. Шиша идишдан сув ичган иштирокчиларда эса ўзгариш кузатилмаган. Тадқиқотчилар пластик идишлардан фойдаланган гуруҳ аъзолари қонида кўпроқ микропластик сақланганини аниқлашган. Уларнинг қон босими бироз кўтарилганига айнан шу омил сабаб бўлгани тахмин қилинган.

Шунга қарамасдан, олимлар натижаларни  шарҳлашда эҳтиёткор бўлишга чақиришган. Уларнинг қайд этишича, босимнинг кўтарилиш даражаси аҳамиятсиз ва меъёр чегарасида бўлган.

Report typo