Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

31.10.2017


ПЛАСТМАССА ҚУТИЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

Айни вақтда мазкур корхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган 15 турдаги пластмасса қутилар ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган йили корхонага хориждан замонавий технология олиб келиб ўрнатилиши ана шу имкониятни берди ва  харидорларнинг талабига мос, турли ўлчам ва дизайндаги қутиларни тайёрлаш ишларига йўл очди.

- Аслида фаолиятимизни 2008 йилда 2 хил ўлчамдаги пластмасса қутилар ишлаб чиқариш билан бошлаган эдик, - дейди жамият иш юритувчиси Шуҳрат Ҳасанов. - Ўшанда корхонамизда маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати ҳам анча паст эди. Албатта, бир жойнинг ўзида қотиб туриб, бугунги бозор рақобатига дош бериб бўлмайди. Ҳар йили босқичма-босқич тарзда корхона имкониятларини ошириб, технологияларини янгилаб бораяпмиз. Ўтган йиллар ичида ишлаб чиқариш цехимизни бир неча маротаба модернизация қилдик. Аввалига маҳсулот турини иккитадан саккизтага қадар оширган бўлсак, 2016 йилда хориждан янада замонавий ускуна олиб келиб ўрнатдик. Эндиликда бир суткада 1000 донагача 2 килограммдан 25 килограммгача маҳсулот жойлаштиришга мўлжалланган  турли дизайндаги пластмасса қутилар ишлаб чиқараяпмиз.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ маҳаллий, хусусан, “Шўртангазкимё” мажмуасида тайёрланадиган хомашёдан фойдаланилмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш таннархини янада арзонлаштириб, маҳсулотни харидорлар учун мақбул нархларда таклиф этиш имконини бераяпти.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратларда: корхона фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo