Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

15.12.2022


Полиция Европарламент биносида тинтув ўтказди

Бельгия полицияси Европа парламенти (ЕП) раҳбари ўринбосари Ева Кайли иштирокидаги коррупцияга оид иш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида Брусселдаги ЕП биносида тинтув ўтказди. Бу ҳақда ТАСС манбаси хабар тарқатган.

Мамлакат федерал прокуратурасининг манбага берган хабарига кўра, бу охирги тўрт кунда ўтказилган йигирманчи тинтувдир.

11 декабрда Европарламент раҳбари ўринбосари, грек сиёсатчиси Ева Кайли ва яна уч киши Қатарда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати атрофидаги коррупцияга оид иш доирасида айбланиб, ҳибсга олингани маълум бўлганди.

Аввалроқ Европа парламенти раҳбари Роберта Метсола ЕП Ева Кайли қўлга олингани ортидан ички суриштирув олиб боришини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Европарламентда ҳеч ким "ҳеч нарсани гилам остига беркита олмайди".

Шунингдек, у коррупция можароси сабаб Қатар ва Қувайт билан виза режимини соддалаштириш ҳақидаги маърузани ҳам қайта кўриб чиқишни сўраган.

 

Report typo