Мадагаскар полицияси раҳбари, дивизион генерали Серж Желлэ орол давлат ҳарбий ҳаво кучларига тегишли вертолёт ҳалокатга учраши ортидан ярим кунни Ҳинд океанида ўтказди. У тўхтовсиз сувда сузди ва 12 соатда қирғоқ бўйидаги Махамбо шаҳарчасига етиб олди, дея хабар беради African Insider манбаси. Кейин эса уни балиқчилар олиб кетган.
Вертолёт куннинг иккинчи ярмида, саҳнида 130 нафар йўловчиси бўлган кема чўкиб кетиб, улардан 21 нафари ҳалок бўлган, 60 нафари эса бедарак йўқолган воқеа жойига йўл олган вақтда сувга қулаган. Учар қурилма ичида тўрт киши, жумладан, Серж Желлэ бўлган. Мамлакат мудофаа вазирлиги қисқа қидирув тадбирларидан сўнг уларнинг барчаси дараксиз кетганини маълум қилган.
57 ёшли генерал қирғоққа чиқиб олганидан кейин: “Менинг ўлим вақтим ҳали келмади”, деган.
Нафақат у, балки сувга келиб урилишидан олдин вертолётни тарк этишга улгурган яна бир ҳарбий хизматчи ҳам тирик қолган. У қандай қилиб қирғоққа чиқиб олгани номаълум. Серж Желлэга қайтсак, у вертолёт салонидаги ўриндиқдан ўзига хос сол сифатида фойдаланган.