Муассасанинг 180 ўринли поликлиника, 25 ўринли туғруқхона, болалар касалликлари, жарроҳлик, шошилинч тиббий хизмат, ички касалликлар бўлимлари бинолари таъмирланди. Барча бўлимлар “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев қатнашди.