Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 июль, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Президент сайловолди кампаниясига голливуд юлдузларини ҳам жалб этмоқда

20.06.2024


Президент сайловолди кампаниясига голливуд юлдузларини ҳам жалб этмоқда

 

Лос-Анжелес (АҚШ)да президент Жо Байденнинг сайловолди кампанияси доирасида ҳомийларни жалб қилиш учун хайрия кечаси ўтказилди. Унга бир нечта голливуд юлдузлари ҳам таклиф қилинган. Бу ҳақда Bloomberg манбаси маълум қилган.

Хайрия кечасида Жорж Клуни, Роберт Де Ниро, Жек Блэк, актрисалар Жулия Робертс ва Барбара Стрейзанд, комедиячи Жимми Киммел ҳозир бўлган.

Бундан ташқари, кечада АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ҳам иштирок этган. Тадбир вақтида у қора танли америкаликлар орасида Дональд Трампни қўллаб-қувватловчилар ортгани ҳақидаги сўровнома маълумотларига изоҳ берган. Собиқ президент республикачиларнинг қора танлилар олдидаги ягона хизмати нимаки, "у уларни биринчи қора танли президентга янада яхшироқ муносабатда бўлишга мажбур қилган"ида эканлигини айтган.

АҚШда навбатдаги президент сайлови куни жорий йил 5 ноябрь этиб белгиланган. У ҳисоб бўйича давлат раҳбари сайланадиган 60-сайлов бўлади. 

 

 

Report typo