Юртимизда Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрган айни кунларда вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги соҳа масъуллари жойларда болажонларга Президент совғаларини топширишмоқда.
Жажжи қалб эгаларининг беҳад қувонтириб, уларга ҳақиқий байрам кайфияти бағишлайдиган бундай ажойиб тадбирлар Қарши шаҳрида қад ростлаган вилоят қўғирчоқ театри, "Мурувват" болалар интернат уйи, "Имкон" реабилитация маркази ва яна бир қатор масканларда Қорбобо ва Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари ҳамроҳлигида ўтказилди.
Маълумотларга кўра, Қашқадарё бўйлаб вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида минг нафардан ортиқ болажонга “Президент совғаси” топширилиши белгиланган. Шунингдек, Муротжон Азимов топшириғи билан ҳокимликлар, ташкилотлар ва саховатпеша тадбиркорлар томонидан байрам муносабати билан 15 минг нафардан зиёд болажонларга Янги йил совғалари, 5 мингдан ортиқ кам таъминланган оила аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказилади.
Ўз мухбиримиз
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар