Давлат раҳбарининг жорий йил 18 августдаги тегишли фармонига асосан мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ тадбиркорлар ватанимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан мукофотланди. Улар орасида Қашқадарёда фаолият юритаётган тадбиркорлардан қуйидагилар бор:
“Шуҳрат” медали билан
Карамова Кундуз Зайдуллаевна - Қарши шаҳридаги “Бувижоним пишириқлари” хусусий корхонаси раҳбари
Муратов Шухрат Кахарович - Қарши шаҳридаги “Alp Texno Servis” хусусий корхонаси раҳбари
Халилов Насимжон Алимович - Косон туманидаги “Косон файз барака” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
Мукофотлар муборак бўлсин!