Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА ХИЗМАТ УЙЛАРИ ВА АВТОМАШИНАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Н.ХЎЖАЕВ

05.12.2017


ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА ХИЗМАТ УЙЛАРИ ВА АВТОМАШИНАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Тантанали маросимда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, турли идора ва вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этишди.

Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, профилактика инспекторларига барча шароитга эга хизмат уйи ва енгил  автомашина топширилмоқда.

Бугун вилоятимизда 616 нафар профилактика инспектори фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг ўз ҳудудларида осойишталик ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида мунтазам профилактика тадбирлари олиб бориши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик яхши самара бераяпти.

- Албатта, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек шарафли, масъулиятли хизматни ўташ мақсадида қилган қасамёдимизга содиқ бўламиз, - дейди Деҳқонобод туманидаги Бошчорбоғ маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори Дилшод Мирзаев. - Янги хизмат уйига эга бўлганим эса иш фаолиятимни янада яхшилаши шубҳасиз. Шу вақтгача Китоб туманидан, 200 километр узоқликдан қатнаб ишлардим. Энди кўнглим хотиржам, оила аъзоларим ёнимда бўлади, иш жойим яқин, қатнаб кўп вақт сарфламайман.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов, Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева, Ички ишлар вазири П.Бобожонов, "Нуроний" жамғармаси раиси Ш.Жалилов, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши бошқаруви раиси Ш.Жавлонов, вилоят ҳокими З.Рўзиев иштирок этди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo