Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ШУҲРАТОВ

13.03.2018


РЎЗҒОР УЧУН ЁҒОЧ ВА МЕБЕЛЬ БУЮМЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Қамаши туманидаги “Раҳматжон мебель саноати” хусусий корхонаси фаолияти ҳам ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона бундан икки йил аввал ташкил топганди. Бугун ушбу кичик бизнес вакили таклиф этаётган ёғоч жиҳозлар, мебель буюмларига доимо харидор бор.

- Фаолиятимизда борган сари ўсиш кузатилмоқда, - дейди корхона раҳбари Раҳматжон Тошпўлатов. – Биз ясаган уй-рўзғор буюмларига талаб мавжудлиги ишлаб чиқариш ҳажми юқори бўлишини таъминлаяпти. Ҳозир асосан икки йўналишда иш олиб бораяпмиз. Ёғочдан турли дераза-ром, эшиклар, стул, каравот каби буюмларни тайёрлаймиз. Шунингдек, ламинат материалидан ошхона, меҳмонхона, ётоқ ва офис жиҳозлари ишлаб чиқараяпмиз. Ўтган қисқа даврда мураккаб деталли, янги турдаги маҳсулотларни ясашни ўзлаштирдик ва мижозларга тақдим этдик.

Бугун тадбиркор аҳоли  буюртмаси асосида фаолият юритаяпти. Шартнома бўйича ташкилотларга мебель ва ёғоч жиҳозлар етказиб беришга ҳам эътибор қаратилган. Корхонанинг самарали ишлаб тургани 3 нафар кишининг доимий даромад манбаига эга бўлишига имкон яратмоқда.

 

М.ШУҲРАТОВ

Суратларда: корхона фаолиятидан лавҳалар.

Собир Нарзиев олган суратлар.

 

 

 

Report typo