“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Қашқадарё филиали Қарши шаҳар почта алоқаси боғламаси қошида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида кенг аҳоли қатламини махсус онлайн-портал орқали IT-йўналишлари бўйича масофавий тайёрлашга йўналтирилган ўқув маркази ташкил этилди.
Президент томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши мақсадларига мувофиқ келувчи мазкур ўқув марказида вилоят ёшларини ахборот ва рақамли технологиялар, дастурий таъминот яратиш, киберспорт ва работотехника асосларига ўқитиш кўзда тутилмоқда. Кутиладиган натижада эса рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшадиган етук мутахассислар тайёрлашга эришишдир.