Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Дилфуза ЖУМАЕВА

03.03.2018


“РАҲБАР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ҚАНДАЙ НАТИЖА БЕРДИ?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурига мувофиқ ўтказилган ушбу тадбирда федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов ёшлар билан юзма-юз мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти, ёшларни ўйлантираётган турли масалалар юзасидан фикрлар алмашилди. Турли муаммолар ва уларнинг ечими муҳокама этилди.

Хусусан, нишонлик Умидбек Гулматов коллежнинг иқтисодиёт йўналишини тамомлаган, бироқ анчадан бери иш топишга қийналаётган эди. Унинг катта ҳаёт остонасидаги бу муаммоси ушбу тадбирда ҳал бўлди: у туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ишга қабул қилинди.

Шунингдек, нишонлик Аброр Дониев ҳамда чироқчилик Шоҳсанам Нурмуҳаммедованинг мурожаатлари асосида уларга федерация томонидан бир донадан тикув машинаси ажратилди.

Яккабоғлик Улуғбек Чаманов эса тумандаги 79-сонли мактаб спорт залида зарур спорт анжомлари етишмаслигини маълум қилди, шунга асосан федерация кўмагида мазкур мактабга 4 миллион сўмлик спорт жиҳозлари етказиб бериладиган бўлди.

Албатта, ташаббус рағбат топса, муаммога вақтида ечим топилса, ёшларда ўзига ишонч ортади, ўз навбатида дахлдорлик ҳисси уйғонади. Шунга асосан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш юзасидан келгусида бажарилиши лозим вазифалар белгилаб олинди.

Дилфуза ЖУМАЕВА

Report typo