Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

26.05.2020


РАИС НЕГА ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ?

Инсон ва қонун

Ғузор тумани Пачкамар ҚФЙ Қоракамар қишлоғида яшовчи Таня Добрякова фарзандига 2 ёшгача бериладиган нафақа пули олишда амалий ёрдам сўраган.

Пачкамар ҚФЙ раиси Ҳамидулло Мейлиқулов томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилган бўлса-да, ариза муаллифига 105 кун мобайнида жавоб хати берилмасдан келган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қарор қабул қилиниши, бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиниши белгиланган.

Вилоят адлия бошқармасидан хабар қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан Ҳамидулло Мейлиқулов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 43-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли унга нисбатан Ғузор тумани маъмурий ишлар бўйича судининг 2020 йил 18 майдаги қарорига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари – 223 минг  сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Н.ХЎЖАЕВ

 

Report typo