Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.БОЗОРОВА

22.02.2017


РАИС ОЧИҚ ОВОЗ БЕРИШ ЙЎЛИ БИЛАН САЙЛАНДИ

Ушбу маҳаллада 4825 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ишчи гуруҳ 2659 нафар сайловчини рўйхатга олди. Маҳалла фаоллари томонидан фуқаролар йиғини раислигига 3 нафар номзод тавсия этилди.

Ушбу муҳим жараёнда маҳалла аҳли фаол иштирок этди. Фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзодлар сайловчиларни ўз дастурлари билан таништиришди. Уларда маҳалла ободлиги, ҳудудда бунёдкорлик ишларини кучайтириш, янги иш ўринларни яратиш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишга оид кўплаб таклифлар ўртага ташланган.

Шунингдек, дастурларда ҳудудларни ободонлаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тўй-маросимларни ихчам, камхарж қилиб ўтказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш борасидаги вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги аҳамиятли.

Сайловда йиғин раиси ва унинг маслаҳатчилари лавозимига муносиблар очиқ овоз бериш йўли билан аниқланди.

Ш.БОЗОРОВА

Report typo