Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ТЎЛАГАНОВ

10.10.2017


РАВШАН НИГОҲДА - МУНАВВАР ОЛАМ

- Маълумки, кўздек нозик аъзо билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли адо этиш шифокордан жуда катта маҳорат талаб қилади, - дейди вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори Баҳриддин Эшдавлатов. - Бугунги тадбир  дунёни бор рангларида кўриш умидида бўлган кўплаб кишиларни улкан бахтга муяссар этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шу мақсад рўёбига қаратилган маҳорат дарслари шифокорларимизнинг кейинги фаолиятида  асқатиши шубҳасиз.

Тадбир доирасида, шунингдек, пойтахтдан келган мутахассислар томонидан 20 нафарга яқин беморнинг кўзи операция қилинди, 40 нафардан ортиқ кишининг кўзи махсус аппаратлар ёрдамида текширувдан ўтказилиб, уларни даволаш бўйича зарур тавсиялар берилди.

М.ТЎЛАГАНОВ

Report typo