Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

29.09.2022


 Regent қанотли автомобилини синовдан ўтказди

Regent компанияси Seaglider (денгизчи) номи берилган дунёдаги биринчи қанотли йўловчи автомобили синови видеосини эълон қилди. Аталишидан тахмин қилиш мумкинки, у нафақат учади, балки сувда сузиш ва ҳатто унда тўхташга ҳам қодир. Бу ҳақда New Atlas портали ёзган.

Универсал машинанинг ташув сиғими 12 кишини ташкил қилади. Қурилмага электр двигатель ўрнатилгани унинг экологик тоза транспортга айланишини таъминлаган. Ҳаракат масофаси - 300 километр, энг юқори тезлиги - 300 километр/соатгача. 

Айни вақтда Seaglider қанотли автомобилининг биринчи авлоди учун олдиндан буюртмалар олиш аллақачон бошланган. Биринчи тижорий ташув 2025 йилда амалга оширилиши кутилаяпти.

Шу билан бирга, Regent параллель равишда Seaglider универсал машинасининг иккинчи авлоди устида ишламоқда. У каттароқ бўлади ва 50 кишигача одамни сиғдиради, босиб ўтадиган масофаси эса икки бараварга ортади.   

Report typo