Австралиялик аёлнинг айтишича, у чангюткич ичидан ўргимчак чиққанидан буён уч кун давомида ухлай олмаган, деб ёзади LADBible манбаси.
Ўй бекаси хоналарни йиғиштиргач, чангюткични қисмларга ажратиб, тозалашни истаган. Шу жараёнда у жиҳознинг чанг қопи ичидан одамлар учун жуда хавфли бўлган катта воронкасимон заҳарли ўргимчакни топган.
Аёл ушбу ҳолатдан сўнг қоронғуда ўзини бирор-бир ҳашарот чақиб олишидан қўрқиб, маромида ухлай олмаганини тан олган.
"Мен йиғлашни бошладим ва уч кун давомида ўз хонамда ухлай олмадим", дея эсга олади у.
Уй бекаси бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги обуначиларига сўзлаб бергач, кўп фойдаланувчилар Австралияда яшамаслигидан хурсанд эканлигини яширмаган ва аёлга омад тилаб, эътиборли бўлишни маслаҳат беришган.