Эътиборлиси, олий ўринга Тошкент ислом институти талабаси, қашқадарёлик Робия Нажмиддинова муносиб деб топилди. Унинг опаси, (айни вақтда у ҳам Тошкент ислом институтида таҳсил олади) Нозима Нажмиддинова эса 18-25 ёшлилар орасида тиловат йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади.
24 апрель куни эркаклар ўртасида "Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018" ғолиблари номи эълон қилинган эди. Қайд этиш керак, "Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018" мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳибига Президент совғаси - "Жентра" автомашинаси топширилди.
Энг моҳир қорияларга эса олий ўрин соҳибасига уч кишилик, 1-ўрин ғолибига икки кишилик Умра сафари сертификатлари ва ҳомийларнинг турли совғалари тақдим этилди.
Н.ХЎЖАЕВ