Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 июнь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.03.2022


РОССИЯЛИК СПОРТЧИЛАР ИШСИЗ ҚОЛАДИМИ?

Футбол

    Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Россия терма жамоаси ва клубларини муҳим мусобақаларда қатнашишдан маҳрум қилди.

Мазкур ташкилотлар мутасаддилари вазият тез орада яхшиланишига умид билдиришмоқда. Шундай бўлса-да, Европа лигасида қатнашаётган “Спартак”нинг ним чоракда “РБ Лейпциг” жамоасига қарши учрашувлари бекор қилинди ва москваликларга техник мағлубият ёзилди.

Бундан ташқари, жорий йил Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичидаги Польша ва Россия терма жамоалари учрашуви ҳам қолдирилди.

Умуман, бошқа спорт турлари бўйича ҳам россиялик спортчилар ва жамоалар таъқибга учраяпти. Бунга Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 

Report typo