Бугун, 1 март - Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кун. Сана муносабати билан таълим муассасаларида, юртимизнинг барча гўшаларида турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Қарши давлат университетида ҳам шу олий ўқув юртининг хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ташаббуси билан “Зулфия - садоқат тимсоли” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Зулфияхоним мунис ва меҳнаткаш, ҳаётнинг ҳар қандай сурон ва тўфонлари қаршисида ўзини йўқотмай, сабр-тоқат ва шукроналик билан яшаган ўзбек аёли, ўзбек шоирасининг тимсолидир. Адабий-бадиий кечада санъатшунослик, филология ва педагогика факультетлари талабалари томонидан мусиқали композицион кўринишлар намойиш этилиб, шоиранинг энг сара шеърларидан намуналар ўқилди.