Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ҚИЛИЧЕВ

06.04.2018


САФАРДАГИ МУҲИМ БАҲС

Маълумки, ушбу икки жамоа ўртасидаги баҳслар ҳар доим қизғин ва муросасиз кечган. Айниқса, ўз майдонида бўлиб ўтадиган баҳсларда "лочинлар" "Насаф" учун ўта ноқулай рақибга айланади.

Шу пайтгача жамоалар ўзаро  42 учрашув ўтказишган бўлса, 22 учрашувда "аждарлар" ғалабага эришган. 11 та ўйинда "лочинлар"нинг қўли баланд келган. Қолган 9 та баҳсда эса дурангга имзо чекилган.

Наманганда ўтказилган ўзаро учрашувларга назар ташлайдиган бўлсак, мазкур жамоалар бунгача 21 марта куч синашган. Уларнинг 9 тасида "Навбаҳор"нинг қўли баланд келган бўлса, 4 учрашувда "аждарлар" ғалаба қозонган. 8 учрашувда муроса кўчаси танланган.

Хуллас, "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс турнинг марказий ўйини бўлиши кутилмоқда. Қолаверса, бугунги ўйин натижаси жамоаларнинг турнир жадвалидаги мавқеига ҳам жиддий таъсир ўтказади.

Учрашувни бошқариб бориш учун Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси тайинланган. Унга ён чизиқларда Тимур Галеев ва Александр Сидоровлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Рустам Лутфуллин ишлайди.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Report typo