Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Б.ЎКТАМ

03.04.2017


САЙЁР ҚАБУЛ – САМАРАЛИ УСУЛ

Шунга мувофиқ, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Нишон тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, мутасадди ташкилот, корхона ва муассасалар, уларнинг тумандаги қуйи тизими раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда маҳалла оқсоқоллари, тадбиркор ва фермерлар, жисмоний шахслар коммунал хизмат кўрсатишдаги муаммолар, уй-жой, бандлик, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, айрим кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этиш юзасидан мурожаат қилди.

Пахтаобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.Тўхтаева фермер хўжалиги ер майдонининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ёрдам сўради. Шунга кўра, мазкур фермер хўжалигига маҳаллий ўғит етказиб берилиши, ер майдонининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси зовур қазиш чораларини кўриши топширилди.

Туман ободонлаштириш бошқармаси ходими М.Бозоров айрим техникаларнинг эскириб қолгани, бу ишда кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқараётганини билдирди. Шу асосда вилоят бюджетидан техникаларни таъмирлаш учун маблағ ажратиш ва тизим фаолиятини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

Янги нишонлик Ш.Қўчқоров ўзи ва ўғлининг ишга жойлашишида кўмак сўради. Шунга мувофиқ, мавжуд бўш иш ўринлари ўрганиб чиқилди ва туман тиббиёт бирлашмасига Ш.Қўчқоровни тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчиси лавозимига ишга қабул қилиш вазифаси топширилди. Фуқаронинг ўғли эса туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига тегишли ҳужжатларини топшириши маълум қилинди.

Сайёр қабул чоғида тумандаги муаммолар, камчиликлар хусусида бир неча ўнлаб мурожаат тингланиб, уларнинг ечими бўйича аниқ муддатли чора-тадбирлар белгиланди, мутасаддилар зиммасига вазифалар юкланди.

Вилоят ҳокими ва ўринбосарларининг сайёр қабуллари давом этмоқда.

Б.ЎКТАМ

Report typo