Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА.

23.02.2017


САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Унда Қарши шаҳридаги 62 та маҳалла фуқаролар йиғини раис (оқсоқол)лигига кўрсатилган номзодлар, ишчи гуруҳлари аъзолари, сайлов участкаси жойлаштирилган муассаса раҳбарлари иштирок этди.

Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида маҳалла институтининг мавқеини янада юксалтириш, унинг фаолияти ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бугунга келиб, илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасида бўлган 30 дан ортиқ вазифани маҳалла фуқаролар йиғинлари муваффақиятли бажармоқда.

Семинарда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Қурбонов, комиссия аъзолари - вилоят ҳокими ўринбосари Баҳодир Қодиров, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Лутфилла Ёзиев, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси вазифасини бажарувчи Шермамат Ражабов сайловни ташкил этишнинг қонун асосида белгиланган тартиби, бу жараёнда алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссиялари ва ишчи гуруҳларнинг вазифалари тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунча беришди.

- Семинарда фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, ҳудудий кўмаклашувчи комиссияларнинг вазифалари ҳамда ишчи гуруҳ фаолияти ва ваколатлари, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишнинг қоидаларига доир етарлича маълумотлар олдик, - дейди фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қарши шаҳар комиссияси раиси Санжар Эргашев.

Семинар савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Шоҳиста БОЗОРОВА.

 

Report typo