Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Аҳрор СОДИҚОВ

03.03.2018


САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР ИНТИҲОСИ САҲНАГА ОЛИБ ЧИҚИЛДИ

Унда Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабалари, Қарши санъат коллежи, “Нуристон” академик лицейи ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган спектакллар намойиш этилди.

- Танлов асосида ёшларимизда турли ёт ғояларга, мафкуравий таҳдидларга қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил қилиш муддаоси мужассам, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири Феруза Абдураҳмонова. – Албатта, ёшларимиз ўзлари тайёрлаган турли саҳна кўринишлари билан кўплаб тенгдошларига ушбу иллатларнинг қанчалик салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яна бир маротаба теран англата олди, деб ўйлайман.

Дарҳақиқат, жамоалар томонидан саҳнага олиб чиқилган диний экстремизм ва терроризм каби иллатлар, уларнинг таъсирига тушиб қолган ёшларнинг аянчли тақдири томошабинлар қалбини ларзага келтирди. Айниқса, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Ниҳол” талабалар театр студияси томонидан саҳналаштирилган “Манқурт” спектакли  энг юқори ўринга муносиб кўрилди.

Якунда ғолиб жамоа ижодкорларига 3 миллион сўм пул мукофоти, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Аҳрор СОДИҚОВ

Report typo