Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Темур НИЗОМОВ

13.04.2017


САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ

XI Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг биринчи босқичи доирасида ташкил этилаётган мазкур тадбир ҳукуматимизнинг жорий йил 20 мартдаги ва вилоят ҳокимининг шу йил 27 мартдаги қарорларига мувофиқ замонавий рақобатдош, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда йирик саноат корхоналари ва кичик бизнес субъектлари ўртасида ички ва тармоқлараро кооперацияни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади.

Икки кун давом этадиган ҳудудий саноат  ярмаркаси ва кооперация биржасида нафақат вилоятимиз, балки юртимизнинг бошқа минтақаларидан ҳам келган кўплаб саноат корхоналари, шу жумладан, лойиҳалари маҳаллийлаштириш дастурига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ҳам қатнашади. Ярмаркада ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида     тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар етказиб  бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар, шунингдек, биргаликда янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида ният баённомалари ҳамда товарлар экспорти бўйича шартномалар тузилиши кутилаяпти.

Тадбир доирасида бир қатор саноат корхоналари ўз тақдимотларини ўтказиб, бугунги фаолияти ва салоҳияти билан бир қаторда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш борасидаги имкониятлари ва эҳтиёжлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар беришади.

Темур НИЗОМОВ

Report typo