Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғига асосан, Самадов Салом Исматович Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди.
Салом Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган. У 2018 йилдан буён Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, Салом Самадов прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Файзулла Хўжаев тумани прокуратурасида бошлаган, Навоий вилоятининг Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Ж.ДЎСТОВ