Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Туйғун ДЎСТҚОБИЛОВ

30.10.2017


САЛОМАТЛИК - БИРЛАМЧИ ИСТАК

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, прокуратура органлари ходимлари, вилоятдаги соғлиқни сақлаш ва тиббиёт муассасалари мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат  Мирзиёев ташаббуси билан соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, уларнинг самаралари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги муассасаларда ҳам ўз аксини топмоқда. Жумладан, вилоятдаги 256 та қишлоқ врачлик пунктидан 101 таси қисқартирилиб, қолган 155 та қишлоқ врачлик пункти фаолияти мақбуллаштирилди. Уларнинг 83 таси ўз фаолиятини давом эттираётган бўлса, 72 таси негизида оилавий поликлиника ташкил этилди. Бу поликлиникалар чекка ҳудудлар аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Шунингдек, қатор тиббиёт муассасалари тўлиқ таъмирланиб, замонавий ташхис ва даволаш аппаратлари билан таъминланди. Бир қанча муассасаларга пойтахтнинг тажрибали мутахассислари раҳбар этиб тайинланди. Бу ишлардан кўзланган мақсад, албатта, вилоятда тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини  мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини такомиллаштиришдир.

- Жорий йилнинг ўтган вақти давомида Чироқчи,  Яккабоғ, Қамаши, Касби, Деҳқонобод ва Қарши туманларидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, мавжуд аҳволни таҳлил этдик, - дейди Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзоси Дилфуза Жалилова. - Ўтган йиллар давомида ҳудудлардаги кўплаб тиббиёт муассасалари янгидан қурилгани, эскилари таъмирлангани, замонавий тиббий аппаратларга эга бўлгани, бир сўз билан айтганда, соҳада кўплаб ижобий ютуқлар қўлга киритилаётганини кўриш мумкин. Шу билан биргаликда, айрим муаммолар ҳам йўқ эмас. Агар ўша жойда ишлаётган мутахассислар зиммасидаги масъулиятни тўғри англаб, ўз устида доимо ишлашса, ҳалоллик, фидойилик билан меҳнат қилишса, бу муаммоларга ўз-ўзидан ечим топилади.

Семинарда прокуратура ходимлари томонидан тизимда коррупция, тамагирлик, порахўрлик каби жирканч иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатларга қонуний жазо муқаррарлиги, нопок ишлар оқибати қандай якун топиши мумкинлиги мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

Семинар якуни қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.

Туйғун ДЎСТҚОБИЛОВ,

ЎзМТДП вилоят кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари

Report typo