Маросимда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев мамлакатимизда инсон шаъни, қадр-қиммати юксак қадрланиши, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ватан тараққиёти, унинг шаън-шавкатини юксалтириш, баркамол авлодни вояга етказиш борасида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизнинг меҳнати Президентимиз ва халқимиз эътиборидан четда қолмаслигини таъкидлаб, мукофотларни ўз эгаларига топширди.
- “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланишим қалбимни чексиз ғурур-ифтихорга тўлдирди, - дейди вилоят статистика бошқармаси ходими Зиёда Эшонқулова. - Камтарона меҳнатим Юртбошимиз томонидан эътибор қилинганидан чексиз миннатдорман. Бу мукофотни ўзимга билдирилган ишонч деб биламан ва янада масъулият билан меҳнат қилишга интиламан.
Азизбек НОРОВ