Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 июль, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.06.2024


Самолёт йўловчиси йўқолган чамадонини уйсизлар лагерида кўрди

АҚШда самолёт йўловчиси юкини йўқотиб қўйди ва уни ўзи учун кутилмаган жой - уйсизлар лагеридан топди, деб ёзади Inside Edition манбаси.

Грейс исмли аёлнинг ҳикоя қилишича, у Далласга учиб, аэропортдаги юкларни тарқатиш лентасидан ўзига тегишли чамадонни тополмаган.

"Бир неча кун ўтди, менинг буюмларим эса ҳамон топилмади", дея эслайди аёл.

Чамадонига оид маълумот юборишларини кутаётган америкаликнинг ёдига юки орасида уни қаерда эканини кузатиш мумкин бўлган AirTag брелоги ҳам солингани тушган.

"Чамадоним Далласдан Денверга, у ердан яна Далласга юборилган, кейин эса Лос-Анжелесдаги уйсизлар лагеригача етиб борган", дейди Грейс.

Аёл ўша манзилга борганида юки уйсиз бир эркакнинг аравасида турганини кўрган. У чамадонни нотаниш кишидан сотиб олганини айтган. Полициячи Кевин Кофф сўзларига кўра, йўловчининг буюмлари аэропортдан ўғирланган бўлиши мумкин, чунки охирги пайтларда бундай амалиёт ўғрилар орасида кўп учрамоқда.

Грейс хизматидан фойдаланган авиакомпания унга 1000 доллар тўлов таклиф қилган. Бироқ аёл бу суммани арзимас ҳисоблаб, уни қабул қилишни рад этган.

 

Report typo