Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ҚИЛИЧЕВ

02.11.2017


САНЪАТКОРЛАР ЧЕГАРАЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами олдидан Деҳқонобод, Миришкор ва Нишон туманлари ҳудудидаги чегара постларида, шунингдек, Қарши санъат коллежида чегарачилар ва уларнинг оила аъзолари учун ташкил этилган концерт дастурлари ҳам уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Концерт дастурида таниқли санъаткорлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамблининг ижодкорлари ҳам ўз чиқишлари билан йиғилганларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

- Бугун концертга  оила аъзоларимиз билан келиб, ҳузур қилиб маданий ҳордиқ чиқардик, - дейди ҳарбий хизматчи Азамат Халилов. – Айниқса, ҳарбий оркестр садолари остида жаранглаган, юксак ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар шахсан менга янада куч ва шижоат бағишлади. Ватанимиз тинчлиги, ота-оналаримиз, фарзандларимиз, ёр-биродарларимизнинг осуда ҳаёти учун масъулликни янада теран ҳис этдим. Биз ҳарбий хизматчилар учун бу каби тадбирларнинг кўплаб ташкил этилаётгани давлатимизнинг, халқимизнинг бизга бўлган эътибори, ишончи намунаси, деб биламан. Бу ишонч ва эътиборни, албатта, Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашдек содиқ хизматим билан оқлашга сўз бераман.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Report typo