Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ШУҲРАТОВ

05.10.2017


САНОАТ УСУЛИДА ҚУЁН БОҚИШ – МЎМАЙ ДАРОМАД МАНБАИ

Бу эса ушбу териларнинг баҳоси янада ошишига хизмат қилади. Асосийси, ушбу зотга мансуб қуёнлар бегона муҳитга тез мослаша олади. Айни омиллар боис вилоятимизда ҳам сўнгги вақтда бу турдаги қуёнларни саноат усулида боқиш кенг авж олди. Мазкур йўналишни ривожлантиришга сармоя киритаётган тадбиркорлар сони кўпаймоқда.

Қарши шаҳридаги “Насаф асл қуён” масъулияти чекланган жамияти ҳам наслдор қуёнлар парваришига ихтисослашган бўлиб, ўз фаолиятини жорий йил аввалидан бошлади. Италиядан 16 бош зотдор она қуён олиб келиниб, янги тармоқ ривожига асос солинди.

- Воҳамизда қуёнчиликни саноат усулида равнақ топтиришга эътибор катта, истиқболли лойиҳалар муваффақиятли молиялаштирилаяпти, - дейди корхона раҳбари Собит Жўраев. – Биз ҳам ишимизни кенгайтириш учун тижорат банкидан имтиёзли асосда кредит маблағи олдик. Ўзимиздан ҳам сармоя қўшдик. Бунинг эвазига  қуёнларни сақлаш учун зарур махсус темир қафас ва ускуналар олиб келдик. Ишлаб чиқариш майдонимизда бир вақтнинг ўзида 600 бошгача наслдор қуённи парваришлаш имконига эгамиз. Озуқани ҳам шу ернинг ўзида тайёрлашни ташкил этганмиз. Махсус дастгоҳ ёрдамида керакли компонентларни ўзида жамлаган гранула тайёрланади. Бу эса маҳсулот таннархи пасайишига хизмат қилаяпти.

Тадбиркорнинг айтишича, бугунги кунда корхонада қуёнлар табиий усулда кўпайтирилмоқда. Яхши сифатларга эга эркак қуёнлар насл олиш учун ўстиришга қолдирилади. Одатда бу зотга мансуб қуёнлар 30-35 кунда болалайди. Бир она қуён бир мартада 15 тагача болалаши мумкин. Муҳими, мазкур ноёб қуёнлар алоҳида парваришни талаб қилмайди, фақат боқиш жараёнида бироз қунт қилинса кифоя. Натижа эса ўзини кўп куттирмайди. Ўртача 4 килограмм озуқа еган қуён 1 килограмм вазн тўплайди. Улар қисқа фурсатда яхши семиради.

Мазкур бизнес-режа амалга ошиши самарасида 2 та янги иш ўрни яратилган. Асосийси, ишбилармон томонидан ички бозорга ҳар ойда ўртача 1 тоннага яқин парҳез гўшт етказиб берилмоқда. Вилоятимиз марказидаги савдо дўконлари маҳсулотнинг асосий харидорлари саналади. Талабга қараб, қуёнлар бош сонини кўпайтириш, шу орқали ишлаб чиқариш маҳсулдорлигини ошириш мақсад қилинган.

М.ШУҲРАТОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo