Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

08.08.2024


Саратонга энг мойил авлод аниқланди

Ўн миллионлаб ташхислар таҳлили 1965 йилдан 1996 йилгача туғилганлар саратоннинг 17 тури билан олдинги авлодларга кўра кўпроқ оғриганини кўрсатди. Бу ҳақда Daily Mail манбаси ёзган.

Олимлар 25 ёшдан 84 ёшгача бўлган 23 миллиондан ортиқ саратонга чалинган кишилар маълумотларини таҳлил қилишган. Беморлар туғилган йилига қараб, гуруҳларга бўлинган.

X (1965-1980 йй.) ва Y (1981-1996 йй.) авлод 17 турдаги саратон билан бумерлар (1946-1964 йй.)га қараганда уч баробар кўпроқ хасталанган. Жумладан, улар 50 ёшдан кичиклар орасида тарқалиши тез суръатларда ўсиб бораётган йўғон ичак саратони билан кўпроқ оғриганлар. Шунингдек, уларда кўкрак, бачадон, тухумдон ва тухум ўсмалари аниқланган.

Бу фактлар ёшлар ўртасида саратон касаллиги ортиб бораётгани ҳақидаги маълумотларга мос келади. Қисман ҳолатни ташхислаш сифати  яхшилангани билан изоҳлаш мумкин. Бироқ бунга турмуш тарзи омиллари ҳам ҳисса қўшган. 25-49 ёш кишилар орасида семириш ва алкоголь истеъмоли билан боғлиқ ошқозоности бези, ингичка ичак ва буйрак саратони билан касалланишнинг энг тез ўсиши кузатилган.

"Маълумотлар X ва Y авлод вакилларида саратон хавфи омилларини аниқлаш ва бартараф этиш жуда муҳимлигини уқтиради. Шунингдек, уларни профилактика усуллари ҳақида хабардор этиш зарур", дея таъкидлайди мутахассислар.

Report typo