Табиат ва биз
Касби тумани Денов маҳалласидаги аҳоли яшаш ҳудудига табиатда кам учрайдиган жонивор кириб қолганлиги тўғрисида туман назорат инспекциясига хабар келиб тушган. Инспекторлар томонидан ҳолат жойига бориб ўрганилганда, мазкур тур Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган сариқ сассиқкузан эканлиги маълум бўлди.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан маълум қилишларича, сариқ сассиқкузан заиф қисқариб бораётган, мозаик тарқалган тур бўлиб, тупроқли чўллар, адирлар ва тоғ ёнбағирларида яшайди. Асосан тун вақтлари фаол ҳаёт кечиради, йилнинг иссиқ мавсумларида кундузи ҳам фаоллашади.
Аҳоли яшаш жойига келиб қолган жонивор зарар етказилмаган ҳолда олинди ва яшаш муҳитига мос бўлган чўл ҳудудига, табиат қўйнига қўйиб юборилди.
НАСРИДДИН