Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

05.12.2024


Сенатор қатор штатларга Канадага қўшилишни таклиф қилди

Нью-Йорк штати сенати аъзоси Лиз Крюгер АҚШнинг шимоли-шарқий ҳудудий бирликлари, жумладан, Нью-Йорк, Коннектикут, Массачусетс ва Вермонт штатларининг мамлакатдан ажралиб чиқиш ҳамда Канадага қўшилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Newsweek манбаси хабар тарқатган.

Унинг сўзларига кўра, Американинг сайланган президенти Дональд Трамп вазифасига киришгач, бундай либерал штатларга муҳожирлар учун бошпана статуси туфайли федерал молиялаштиришни қисқартириш билан таҳдид қилиши мумкин. Бундай ҳаракат режаси янги етакчи администрациясида аллақачон муҳокама қилинмоқда.

Лиз Крюгер бунгача, яъни сентябрь ойида ҳам шундай ташаббусни илгари сурган. У шимоли-шарқий штатларга Канаданинг жануби-шарқий провинцияларига бирлашишни таклиф қилган.

Report typo