Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Феруз ТОШМУРОДОВ

20.06.2017


“ШЎРТАННЕФТГАЗ” МЧЖ НЕГА ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ?

Мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят “Сувназорат” инспекцияси ходимлари томонидан назорат тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Бунда айрим хўжаликлар, ташкилотларнинг сувдан фойдаланиш тартибига риоя этмаслиги, сув исрофгарчилигига йўл қўйиш ҳолатлари учраётганлиги ачинарлидир.

Хусусан, Ғузор туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳудуддаги йирик корхоналардан бири - “Шўртаннефтгаз” МЧЖ билан боғлиқ шундай ҳолат аниқланди. Ушбу жамият масъуллари сувдан фойдаланиш шартномасини тузмасдан корхонага қарашли 425 гектар ёрдамчи хўжалик ерларини суғориш учун вилоятдаги энг катта сув манбаларидан бири – Қашқадарё дарёсига насос агрегатини ўрнатиб, секундига 500 литр сув чиқариш қувватига эга мослама ёрдамида кўп миқдордаги сувни ўзлаштириб келган.

Ажабланарли томони, бу мазкур корхона томонидан содир этилган биринчи ҳолат эмас. Ушбу сув истеъмолчиси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган сувдан махсус фойдаланиш бўйича рухсатномага эга бўлмаса-да, 2015-2016 йиллар давомида ҳам сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги аниқланган. Бу борада бир неча бор огоҳлантиришлар берилишига қарамасдан, ўзбошимчалик билан сувдан фойдаланишда давом этилган.

Натижада иш суд тартибида ҳал этилди.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китоблари натижасида ўзбошимчалик билан фойдаланилган сувнинг қиймати аниқланиб, 76 миллион 186 минг сўмлик зарар бўйича жарима расмийлаштирилди. Қўлланилган жарима суд қарорига асосан ундириб олинди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ҳозирги глобаллашув жараёнида сувнинг аҳамияти янада ортмоқда. Бу эса ундан самарали ва мақсадли фойдаланиш, сув истеъмолида белгиланган тартиб меъёрларига қатъий риоя этиш лозимлигини англатади. Зеро, сувни қадрлаш, бир томчисини ҳам исроф қилмаслик шунчаки бурчгина бўлиб қолмай, мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган энг муҳим амаллардан биридир.

Феруз ТОШМУРОДОВ,

 

вилоят “Сувназорат”  инспекцияси мутахассиси

Report typo