Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

09.03.2018


ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДА ЯНГИ МАРКАЗ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ҳужжатга асосан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қатор ўзгаришлар назарда тутилмоқда. Жумладан, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилди. Вазирлик ҳузурида спортни ривожлантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган қатор муассасалар фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, спортчиларни мусобақаларга юқори даражада тайёрлаш имконини берадиган қуйидаги марказлар ташкил этилади:

- Самарқанд вилояти Самарқанд туманида универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш маркази;

- Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган "Азия-Чимган" меҳмонхонаси негизида миллий терма жамоалар учун универсал олимпия тайёргарлиги маркази;

- Жиззах вилояти Зомин туманида "Алоқачи" соғломлаштириш оромгоҳи негизида гимнастика спорт тури бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;

- Наманган вилояти Чортоқ туманида сержантлар тайёрлаш мактаби негизида спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;

- Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида "Гулнора" соғломлаштириш оромгоҳи негизида спорт яккакурашлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази.

Фармондаги муҳим янгиликлардан яна бири - мамлакатимизда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими" фахрий унвони таъсис этилади. Бу унвон билан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда оммалаштиришда, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини оширишда алоҳида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланиши кўзда тутилган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Report typo