Қашқадарё ва дунё
Шаҳрисабзда германиялик ҳамкорлар кўмаги билан ташкил этилиб, немис тили ва бизнесга ўқитишга ихтисослашган "Евро бизнес мактаби" фаолият бошлади.
Мазкур мактабда ёшларга туризм ва тиббиёт, IT ва замонавий сервис хизматлари кўрсатиш соҳалари бўйича немис тилида касб-ҳунар ўргатилади. Мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларнинг Германиядаги иш берувчи компаниялар билан тузиладиган шартномалар асосида иш билан таъминланиши кўзда тутилган.