Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

15.06.2017


ШАҲРИСАБЗДА МИЛЛИЙ САНЪАТ ГАЛЕРЕЯСИ ИШ БОШЛАДИ

Ушбу галерея Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ташкил этилган бўлиб, унинг фаолиятидан кўзланган асосий мақсад вилоятимизга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш, хорижий сайёҳларга Шаҳрисабз қадимий ҳунармандчилигининг асл намуналарини намойиш этиш, шаҳрисабзлик ҳунармандлар брендини яратишга қаратилган. Шу билан бирга, мазкур галерея ёш ҳунармандлар  учун ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш маскани бўлиши ҳам кўзда тутилган.

Тадбирда сўз олганлар шулар хусусида гапирар экан, галереянинг фаолияти туризмни ривожлантириш, воҳамизга хорижлик сайёҳлар оқимини   кучайтиришда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлашди.

Миллий санъат галереяси очилиш маросими доирасида таниқли модельер-дизайнерлар томонидан яратилган либослар намойиши, миллий ҳунармандчилик буюмлари ҳамда рассомчилик кўргазмаси ҳам ўтказилди.

 

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo