Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

26.10.2021


Шахсий - ўз билганингдек фойдалан, дегани эмас

Назорат ва натижа

Маълумки, тегишли қонунчилик нормаларига кўра, нафақат соҳа субъектларига тегишли, балки қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган шахсий техника воситаларининг ҳисобини юритиш, рўйхатдан ўтказиш, техник кўригини ташкил этиш ва улардан белгиланган меъёрлар асосида фойдаланилишини назорат қилиш каби вазифалар ҳам Ўзагроинспекцияга юклатилган.

Шунга мувофиқ, инспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан  бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Натижада техник кўрикдан ўтмаган, носоз қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш, уларни белгиланган ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариш,  давлат рўйхатидан ўтказмаслик ва шу каби кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Мисол учун, Ғузор туманида ўтказилган назорат тадбирларининг бирида шу ҳудудда яшовчи У.Эшманов "Д3-122Б-7" русумли автогрейдерни катта йўлда олд ва орқа чироқлари бўлмаган, матор қисмидан эса ёғ оқаётган ҳолатда бошқариб келаётгани маълум бўлди.

Табиийки, бу ҳайдовчининг ўзи учун ҳам, атрофдагилар учун ҳам хавф туғдиради.

Инспекция ходимлари томонидан У.Эшмановга нисбатан баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда маъмурий чора қўлланилган.

Умумий ҳисобда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоятда ўтказилган назорат тадбирлари жараёнида қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолати ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 946 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo