Кўрик жараёнида "CE 303" русумли электр энергияси сарфини ҳисоблаш ускунасига 50-60 кВт қувватли истеъмол қурилмалари ўрнатилган бўлса-да, ҳисоблагич кўрсаткичи 2 соат давомида ўзгармагани аниқланган.
Шундан сўнг электр энергияси сарфини ҳисоблаш ускунасининг соз ёки носозлиги, ички механизмига масофавий бошқариш қурилмаси (пульт) ўрнатилган ёки ўрнатилмаганини аниқлаш мақсадида таъминотчи корхона вакиллари ва истеъмолчи иштирокида далолатнома тузилиб, ҳисоблаш ускунаси ечиб олинади.
Электр энергияси сарфини ҳисоблаш ускунасини ишлаб чиқарувчи "ASIA ENERGOMIRA" МЧЖдан олинган текшириш хулосасига кўра, ҳисоблагичнинг электрон муҳри қасддан бузилгани, ҳисоб схемаси фазаларига қўшимча қўлбола қурилма ўрнатилгани маълум бўлди.
Шунга асосан "Ўзэнергоинспекция" вилоят ҳудудий бўлими ва "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ тадбиркорлик субъекти томонидан 150 миллион 522 минг сўм зарар етказилгани тўғрисида хулоса берган.
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Н.ХЎЖАЕВ