Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

09.08.2019


ШЕЪРИЯТГА ОШНО ҚАЛБЛАР САДОСИ

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида энг улуғ, энг азиз байрам - Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги  олдидан ташкил этилган ушбу танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган маҳалла раислари иштирок этди.

Дастлаб йиғин раислари ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини ёддан ўқиб, истеъдодларини намойиш этишди. Танловнинг иккинчи шартида эса қатнашчилар ўзлари истаган замонавий ўзбек ва жаҳон шеърияти дурдоналари ҳамда ўз ижодларидан намуналар ўқишди.

Якуний натижаларга кўра, Чироқчи туманидаги Бешбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алладўст Рўзиев ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

- Шеърият - инсон руҳиятининг кундалиги, дейишади, - дейди Алладўст Рўзиев. - Ўзим ҳам ижод қилиб тураман. Шеърларим "Қашқадарё баёзи"да, шунингдек,  турли газета ва журналларда чоп этилган. Йиғинимизда ҳам ўзига хос ижод муҳити яратилган. Бу, ўз навбатида, 12 йилдан буён маҳаллада одамлар билан мулоқотда, уларнинг муаммоларини босиқлик билан ҳал этишда, фуқаролар билан ҳамнафасликда, тил топишиб ишлашимга ҳам фойда бераяпти.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Муаллиф олган сурат.

 

 

Report typo