Турнирда икки нафар ҳамюртимиз – Шерали Жўраев ва Бекмурод Олтибоев финал баҳсларига қадар етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда рақибига нисбатан яққол устунликка эга бўлган вилоятимиз вакили - Шерали Жўраев ғолибликка эришди ва 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз,Шерали Жўраев яқиндагина Индонезияда бўлиб ўтган ХVIII Осиё ўйинларида дзюдо бўйича иштирок этиб, (-) 100 килограммлик вазн тоифасидаги баҳсларда учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлганди.
Дилфуза ЖУМАЕВА