Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

22.11.2019


ШИФОХОНАГА ЗАМОНАВИЙ ЛАЗЕР УСКУНАСИ КЕЛТИРИЛДИ

Тиббиёт ва ислоҳот

Вилоят кўз касалликлари шифохонасига АҚШда ишлаб чиқарилган яшил лазер ускунаси келтирилди. Бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетидан 403 миллион 200 минг сўм маблағ сарфланди. 

- Ускуна орқали кўз тубида бўладиган миопия касаллиги асоратлари, тўрпарданинг қисман кўчиши ва ёрилиши, тўрпарда қон томир касалликлари, қандли диабетда кўз тўрпардасидаги ўзгаришлар, глаукома, иккиламчи катарактада лазер жарроҳлик амалиётлари қон кетишсиз, оғриқсиз, қисқа муддатда (20 дақиқагача бўлган вақтда) амалга оширилади, - дейди мутахассис Толиб Раҳмонов. - Шифохонамизда ноябрь ойи якунига қадар пойтахтлик малакали мутахассислар иштирокида 20 та жарроҳлик амалиётини "маҳорат дарслари" тарзида ташкил этиш режалаштирилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур жарроҳлик амалиётлари кам таъминланган беморларда ўтказилади.  

Ш.БОЗОРОВА

 

Report typo