Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

05.12.2024


Шикоят сабаб аср ошган анъана барҳам топди

Буюк Британияда 137 йил давомида мавжуд бўлган анъана шовқин юзасидан шикоят сабаб барҳам топди. Энди Биркенхед шаҳридаги ҳокимият биноси минорасида ўрнатилган соат аввалгидек ҳар 15 дақиқада эмас, соатига фақат бир марта бонг уради, дея хабар беради "Новости" манбаси.

Бу қарор маҳаллий аҳоли вакилларидан бири соатнинг бонг овози ва уриш частотаси юзасидан билдирган норозилиги ортидан қабул қилинган. Ҳокимият томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида шовқин даражаси йўл қўйиладиган меъёрдан ортиқлиги тасдиқланган.

Айрим шаҳарликлар соат овози улар кундалик ҳаётининг бир қисми бўлганини таъкидлаб, қабул қилинган қарорга қарши чиққан. Маҳаллий мерос тарғиботчиси Филип Бартоннинг айтишича, маҳаллий аҳолининг кўпчилиги соат бонги доимийлигини қадрлайди ва "улар билан яшайди". 

Биркенхед ҳокимияти биноси 1887 йилда маҳаллий архитектор Чарльз Эллисон лойиҳаси бўйича шотланд гранитидан фойдаланиб қурилган.

Report typo