Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Қўшимча грантда ўқиш учун чироқчилик 157 хотин-қиз ҳужжат топширди

09.07.2020


Қўшимча грантда ўқиш учун чироқчилик 157 хотин-қиз ҳужжат топширди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июнда олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиши учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби бўйича қарори тасдиқланганди.

Айни пайтгача Чироқчи туманида 157 нафар хотин-қиздан ҳужжат қабул қилинган бўлиб, улар  кам таъминланган оила фарзандлари, чин етим, тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота-онаси вафот этган хотин-қизлар, 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркаклар)нинг қизлари, шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилаларнинг, шунингдек, ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилаларнинг қизлари, ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлардир.

Айтиш ўринли, ушбу имтиёз бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ва фақат танланган биринчи йўналишга ўқишга кириш учун амал қилади. Тавсиянома эгалари тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда балл тўплаши керак, етарли балл тўплаганлар кетма-кетлик бўйича қўшимча 4 фоизли  давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.

Report typo