Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

03.01.2017


ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗ ВА ҚУЛАЙЛИКЛАР

Тадбирда юртимиз божхоначилари зиммасидаги муҳим вазифалар – жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун  билан муҳофаза этиладиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, божхона тўловларини ундириш ва бошқа масалалар юзасидан маърузалар тингланди. Соҳа қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида сўз юритилди. Хусусан, янги таҳрирдаги Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан жорий қилинган янги тартиб-таомиллар юзасидан тушунтиришлар берилди.

- Божхона кодексига ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг хоҳишига кўра тасарруф этиладиган “келгуси божхона тўловларини тўлаш учун пул маблағлари” тушунчаси киритилгани божхона тўловлари тўланиши ҳамда давлат бюджетига ўтказиш расмиятчиликларини соддалаштириш имконини берди, - дейди вилоят божхона бошқармаси божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Бегалиев. – Энг муҳими, ушбу жараёнга сарфланадиган вақт янада қисқарди. Биргина мисол, 2013 йилда товарларни божхонада электрон тарзда декларациялаш таомили жорий қилинган бўлиб, ўша йили вилоятимизда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона декларацияларининг 41,8 фоизи электрон шаклда тақдим этилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида божхона юк декларацияларининг 100 фоизи электрон шаклда қабул қилинган ва уларнинг сони 9 мингдан зиёдни ташкил этган.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo