Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 июль, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.03.2023


Қўшниларда парламентга сайловлар бўлиб ўтди

Қозоғистонда 19 март куни Мажилис (парламент қуйи палатаси)га ва Туркманистонда 26 март куни парламент (межлис)га, шунингдек вилоят, туман, шаҳар халқ кенгашлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар ўтказилди.

"Аманат" партияси сайлов натижаларига кўра, Қозоғистон парламенти қуйи палатасидаги 98 ўриндан 62 тасини эгаллаган. 

Мамлакат қонун чиқарувчи органига сайлов муддатидан олдин аралаш сайлов тизими асосида ўтказилди: депутатларнинг 70 фоизи (69 киши) партия рўйхати бўйича, 30 фоизи (29 нафар) бир мандатли сайлов округларидан сайланган.

Сайловда "Аманат" партияси 53,9 фоиз (партия рўйхати бўйича 40 ўрин), Халқ демократик ватанпарвар партияси "Ауил" 10,9 фоиз (саккиз ўрин), "Ак жол" 8,41 фоиз (олти ўрин), "Республика" партияси 6,59 фоиз (олти ўрин), Қозоғистон халқ партияси 6,8 фоиз (беш ўрин) ва мухолифатдаги Миллий социал-демократик партия 5,2 фоиз (тўртта ўрин) олишга муваффақ бўлган. 

Сайловда сайловчиларнинг 54,21 фоизи қатнашган ва уларнинг 3,9 фоизи сайлов бюллетенларининг "барчага қарши" бандини танлагани қизиқ.

Туркманистон Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия маълумотига кўра, мамлакат сайловчилари еттинчи чақириқ парламент, бешинчи чақириқ вилоят, этроп ва шаҳар халқ маслаҳати, тўққизинчи чақириқ генгеш депутатларини сайлашган.

Сиёсий тадбирда парламентдаги 125 ўрин учун 258 киши - сиёсий партиялардан 175 ва мустақил 83 номзод, вилоят ва Ашхабод халқ маслаҳатидаги 240 ўрин учун 515 нафар, этрап ва шаҳар кенгашларидаги 960 ўрин учун 2001 нафар, генгешлардаги 5897 ўрин учун 12 минг 980 нафар талабгор кураш олиб борган.

Report typo