Ушбу ҳужжатга мувофиқ, юртимизда шошилинч тиббий ёрдам беришнинг замонавий, юқори технологик ва самарали тизимини шакллантириш ҳамда бошқа бир қатор вазифаларни бажариш белгиланган. Шу жумладан, жорий йилда 1200 та ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларини сотиб олиш йўли билан тез тиббий ёрдам хизмати, шунингдек, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг автопаркини янгилаш кўзда тутилган.
Мазкур фармон ижроси доирасида яқинда вилоятимиздаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимларига 40 дона янги "Damas" амбуланс машинаси ажратилди. Бунинг самарасида ҳудудда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш қамрови ва самарадорлиги анча ошди. Эндиликда шошилинч тиббий ёрдам машиналарининг чақириқ келиб тушган манзилга қисқа фурсат ичида етиб бориши таъминланмоқда.
Суратда: Қарши туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.