Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ҚИЛИЧЕВ

29.10.2019


"ШУМ БОЛА" ЭНДИ БОЛАЖОНЛАР УЧУН

Спектакль

Вилоят қўғирчоқ театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган "Шум бола" спектакли бадиий кенгаш эътиборига ҳавола этилди.

Турдимурод Худойбердиев режиссёрлигида саҳналаштирилган ҳамда Марям Ашурова томонидан иснценировка қилинган асар экспертлар томонидан юқори баҳоланди ва кенг омма эътиборига намойиш этилишига рухсат берилди.

Биламизки, Ғафур Ғуломнинг "Шум бола" қиссаси адиб ижодининг дурдоналаридан бири саналади. Асардаги ичакузди сюжетлар замирида даврнинг жиддий муаммолари, оғриқли нуқталари тилга олинган. Ёзувчи ўзи яшаган давр қиёфасини, маҳаллалардаги ҳаёт тарзи, иш ва ишсизлик, қашшоқлар ва бойлар ҳаётини мароқ билан тасвирлайди.

Юртдошларимизга "Шум бола"даги воқеалар нафақат китоб варианти, балки у асосида ишланган бадиий фильм орқали яхши таниш. Эндиликда эса шум боланинг саргузаштлари спектаклга ҳам кўчди.

Болажонлар учун мўлжалланган спектаклда Қоравойнинг саргузаштлари содда ва тушунарли тарзда, янада қизиқарли кўринишда ҳикоя қилинган. 

Спектакль яқин кунларда вилоят қўғирчоқ   театри ҳамда таълим ва тарбия муассасаларида намойиш этила бошланади.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Суратларда: спектаклдан лавҳалар.

Report typo