Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

27.04.2021


СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ ТАЪМИРЛАБ БЕРИЛДИ

Муборак туманида яшовчи фуқаро Ғ.Муҳаммедов 2019 йилда 160 миллион сўмга мазкур ҳудудда қурилган кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олган.

Бироқ уйга кўчиб ўтгандан сўнг хонадонида ўрнатилган маиший ва хўжалик жиҳозлари, ускуналарнинг сифатсизлиги ҳамда кўп қаватли уйнинг айрим қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганлиги маълум бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабар бермоқда.

Федерация ахборот хизматининг келтирилишча, Ғ.Муҳаммедов аввалига қурилиш ташкилотига бир неча бор мурожаат қилди. Бироқ бундан ҳеч қандай натижа чиқмади. Шундан сўнг у Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига бу ҳақда арз қилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида истеъмолчининг хонадонида ҳақиқатдан кўплаб носозликлар борлиги, хусусан, биргина ювиниш хонасида бир қатор камчиликлар мавжудлиги, хоналарда электр монтаж ишлари тўлиқ бажарилмаганлиги, пол қисми кўтарилиб қолганлиги аён бўлди.

Айни пайтда федерация масъул ходимлари аралашуви билан пудратчи ташкилот “Модернизация махсус сервис” МЧЖ томонидан ушбу камчиликлар тўлиқ бартараф этиб берилган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo